ОИИБ Ўзбекистонда инвестиция портфелини кенгайтиришга тайёр

    Инвестициялар 10 феврал 2022 1665

    Жорий йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков видеоконференция тарзида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Президенти Цзинь Лицюнь билан музокаралар ўтказди.

    Музокаралар чоғида таркибий ислоҳотларни ўтказиш, амалга оширилаётган лойиҳаларни илгари суриш ва инвестициявий шерикликни янада ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    ОИИБ билан Ўзбекистоннинг ҳамкорлиги 2016 йилда бошланганига қарамасдан, у қисқа вақт ичида ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланишни рағбатлантиришга қаратилган кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда мамлакатимизнинг стратегик шеригига айлангани таъкидланди. Ҳозирги кунда ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар портфелида 932,7 миллион долларлик 9та лойиҳа мавжуд бўлиб, улар инфратузилмани модернизация қилиш, кичик ва ўрта бизнес ва экспортчиларни қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ жойларда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш каби соҳаларни қамраб олган.

    ОИИБ раҳбарияти амалга ошириш босқичида бўлган лойиҳаларни илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтиришга ва жорий йилда тасдиқланиши кутилаётган янги лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнларини тезлаштиришга тайёрлигини билдирди.

    Шунингдек, томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар тўғрисида фикр алмашдилар. Энергетика, автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш, темир йўлларни электрлаштириш, сув таъминоти ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек, шаҳар инфратузилмасини ҳар томонлама ривожлантириш вазифалари истиқболли йўналишлар сифатида белгиланди.

    2023-2025 йилларга мўлжалланган Шериклик дастурини шакллантириш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олинди, унда Ўзбекистон ва ОИИБ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, аниқ лойиҳалар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилади.

    Шунингдек, ОИИБ раҳбарияти иштирокида кенг кўламли халқаро тадбирлар, жумладан, жорий йил март ойида Тошкент халқаро инвестиция форуми ва 2024 йилда Самарқанд шаҳрида ОИИБ Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтилди. Банк раҳбарияти ушбу тадбирларни ташкил этиш ва илгари суришда яқин ҳамкорлик қилишга содиқлигини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates