Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари кўлами кенгаймоқда

    Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим тизимига, хусусан, мактабгача таълимга катта эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу соҳада янги тизим яратилди. 

    Туманимизда 3-7 ёшгача бўлган болалар қамровини ошириш мақсадида мактабгача таълим муассасаларининг турли шакллари фаолияти йўлга қўйилди. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш қулайлиги, бундай боғчаларни йўлга қўйган оилаларда хонадон аъзоларининг иш билан таъминланиши ва бошқа имтиёзлари билан ҳам ҳар жиҳатдан фойдали. Президентимизнинг 2018 йил 30 июлдаги “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Фарғона вилоятидаги Бувайда тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар кўлами ҳам йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Ўқув семинарлари, туман ва вилоят миқёсида тадбирлар ва кўрик-танловлар ташкил этилмоқда.

    Қонун доирасида элга хизмат қилиб, давлатимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшиб, унинг номини бутун дунёга танитиш истагидаги тадбиркорларга кенг йўл очилган замонда, ушбу бўлим ёрдами билан юздан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорларга Давлат хусусий шерикчилик шаклидаги Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини очишда амлий ёрдам кўрсатилди. Уларнинг фаолиятини изчил мониторинг қилиб бориш ва замон билан ҳамнафас бўлиб, инновацион янгиликлар киритиш ва тадбиркорларнинг сиёсий билимларини ошириб бориш учун, бўлим томонидан шароитлар яратиб берилган. Ҳозирги кунда туманимизнинг деярли хар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида якка тартибдаги тадбиркорларимиз асос солган Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Улар қамраб олган тарбияланувчилар сони кундан кунга ортиб, Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига бўлган талаб ўзини оқлаганлигини тасдиқламоқда. Ушбу Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари Давлат мактабгача таълим ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда иш олиб боради.

    Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича беш ташаббус асосида, Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида спорт билан шуғулланиш, иш билан таъминланган тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячи хотин-қизларнинг компютер ва интернетдан самарали фойдаланишлари учун ҳам кенг шароитлар мавжуд.
    2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига таяниб, туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари тадбиркорларимиз билан якдил ҳолда тарбиялаган мутахассисларимиз ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишига умид қиламиз.

    Миллат фарзандларини тарбиялаш – улуғ иш. Уларга болалигиданоқ мукаммал таълим-тарбия бериш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, "Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мутахассис ва педагогларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди".

    Умиджон Собиров,

    Бувайда туман мактабгача таълим бўлими

    Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим шўъба мудири

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates