Океанографлар дунёдаги энг катта сув ости шаршарасини топишди

    Ердаги энг катта шаршара Гренландия ва Исландия ўртасида жойлашган Дания бўғози юзаси остидан топилди.

    Океанологларнинг фикрига кўра, Дания бўғози шаршарасининг баландлиги 3,5 километрга етади, бу қуруқликдаги энг баланд деб ҳисобланган Анхель шаршарасидан уч баравар баланддир. Шаршаранинг эни 160 километр оралиғида ўзгариб туради ва ҳар сонияда беш миллион кубометр сув қуйилади. Бу Ниагара шаршарасининг сув оқимидан икки минг баравар кўпдир.

    Олимларнинг фикрича, сув ости шаршарасининг пайдо бўлишига ҳароратдаги фарқ сабаб бўлган. Дания бўғозида шимолий денгизлардан келадиган совуқ оқим Ирмингер денгизининг нисбатан илиқ суви билан туташади. Натижада зичроқ совуқ сув енгилроқ ва илиқроқ сув остида “чўкади” ва бўғознинг энг тубига чўкиб, шаршарани юзага келтирадиган оқим ҳосил қилади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates