Оксана Чусовитина Жаҳон кубогини қўлга киритди

    Спорт 2 апрел 2022 538

    Бу сафар афсонавий спортчимиз Жаҳон кубоги босқичи ғолиблиги билан бир қаторда Жаҳон кубогини ҳам қўлга киритди.

    Шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган ҳамюртимиз, гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина яна бир карра дунё аҳлини ҳайратга солиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

    Яқинда 47 ёшга қадам қўядиган Чусовитина таяниб сакраш машқи бўйича ўтказилган финал баҳсларида 13,266 балл билан 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни мос равишда Венгрия вакиласи Мария Ксенже Бакскай ҳамда словениялик Теша Белак қўлга киритишди.

    Жами тўрт босқичдан иборат бўлган ушбу мусобақанинг учта босқичида қатнашиб, уларда иккита олтин ва битта кумуш медалга сазовор бўлган Ўзбекистон спорт гимнастикаси фахри бўлган Оксана таяниб сакраш йўналишида Жаҳон кубоги соҳибасига айланди. Таъкидлаш жоиз, ушбу йўналишда ҳамюртимизга тенг келадиган рақиб топилмади. Бундан ташқари Чусовитина қимматли рейтинг очколарини ҳам қўлга киритди.

    Спортни ривожлантириш вазирлиги афсонавий Чусовитинани ушбу муваффақият билан самимий муборакбод этади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates