Афсонавий спорт гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёргарлик кўришини маълум қилди. У спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, таяниб сакраш дастурида ғалаба қозонгандан сўнг Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати вакили билан суҳбатда:
— ... Осиё ўйинларидан сўнг Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишга қарор қилдим! — деди.
Оксана Чусовитина 8 бор Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннеснинг рекордлари” китобига кирган. Агар у Парижда ўтадиган Олимпиадада ҳам иштирок этса, ўз рекордини янгилайди. Яна бир муҳим томони, 2024 йилда у 49 ёшига киради.