Енгил атлетикачимиз халқаро мусобақада кумуш медални қўлга киритди

    Маҳоратли енгил атлетикачимиз Роксана Худоёрова Европада яна бир халқаро мусобақада иштирок этди.

    Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, бу сафар вакиламиз Франциянинг Форбак шаҳрида ташкил этилган “Meeting international de Forbach турнирида шоҳсупага кўтарилди.

    Худоёрова бу гал ҳам ўзининг севимли уч ҳатлаб сакраш йўналишида қатнашди. Турнир очиқ ҳавода ўтган бўлса ҳам, беллашувлар вақтида ҳаво ҳароратининг +11 даражага тушиб кетгани атлетлар учун ноқулайлик туғдирди.

    Натижаларга тўхталадиган бўлсак, Токио-2020 иштирокчиси Роксана Худоёрова медаллар учун Олимпиада финалчилари билан рақобатлашди. Якунда 13,42 метр натижа билан ҳамюртимиз кумуш медалга сазовор бўлди. Ғолиблик 14,14 метрга сакраган финляндиялик Кристина Макелага насиб этган бўлса, мезбон Руги Диалло 13,31 метр билан кучли учликни якунлаб берди.

    “Meeting international de Forbach”, Франция

    Уч ҳатлаб сакраш, аёллар:

    1. Кристина Макела (Финляндия) 14,14
    2. Роксана Худоёрова (Ўзбекистон) 13,42
    3. Руги Диалло (Франция) 13,31

    Эслатиб ўтамиз: бу Худоёрова учун сўнгги беш кун ичидаги учинчи старт бўлди. Австралияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказган атлетимиз 25 май куни Грецияда, 27 май куни эса Польшада ўтган халқаро мусобақада бешинчи ўрин билан кифояланган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates