Руслан Нурудинов - мутлақ жаҳон чемпиони!

    Спорт 16 декабр 2022 2778

    Колумбия пойтахти Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

    Ҳамюртимиз Руслан Нурудинов дунё биринчилигида -109 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу билан андижонлик полвонимиз икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланди.

    Нурудинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди. Бу унинг фаолиятида дунё биринчилигидаги иккинчи чемпионлик. Ҳамюртимиз энг яқин таъқибчисини 8 кгга ортда қолдиришга эришди.

    Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Эркаклар, -109 кг:

    1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) - 397 (177+220) кг

    2. Гиорги Чхеидзе (Грузия) - 389 (170+219) кг

    3. Рафаэль Кастилё (Колумбия) - 388 (174+214) кг