2019 йилдан буён мамлакатимиз бўйлаб ўтказилиб келинаётган ушбу марафонга Самарқанд вилояти ва Ғузор, Шаҳрисабз, Қарши, Касби, Косон ҳамда Муборак туманларидан келган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 3000 дан ортиқ кўнгилли фуқаролар иштирок этди.
Иштирокчилар туманнинг “Бўстон" маҳалласидан "Марказий стадион"гача бўлган 3 километр масофани босиб ўтишди.
Финиш чизиғига биринчи бўлиб, етиб келган спортчилар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.
Шунингдек, "Энг ёш ўғил ва қиз бола иштирокчи" ва "Энг кекса эркак ва аёл спортчи" номинациялари бўйича ғолиблар муносиб тақдирланди.