Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур мусобақада ўз омадини синаб кўрган ҳамюртимиз Даря Резниченко узунликка сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди.
Токио-2020 иштирокчиси 6 уринишдан барчасини муваффақиятли амалга оширди. Бешинчи имкониятда қайд этган 6.16 метр натижа уни мусобақа ғолибига айлантирди. Қайд этиш жоиз, бу Резниченко учун жорий мавсумдаги энг яхши кўрсаткич бўлди. Турнирда у билан беллашган ҳеч бир рақибалари 6 метрдан узоққа сакрай олишмади.
Енгил атлетика бўйича халқаро хотира турнири, Чехия
Узунликка сакраш, аёллар:
1. Даря Резниченко (Ўзбекистон) – 6.16 метр
2. Михаела Кучерова (Чехия) – 5.91
3. Наталя-Виктория Хамула (Украина) – 5.79