Юртимизда илк бор Атлетлар комиссияси тузилди

    Спорт 31 март 2022 1004

    Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг Атлетлар комиссияси ташкил этилиб, унинг таркиби шакллантирилди.

    Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

    Таъкидланишича, атлетлар комиссияси аъзолари Халқаро Олимпия қўмитаси талаблари асосида тегишли спорт федерациялари томонидан тавсия этилган 12 нафар спортчи орасидан овоз бериш йўли билан саралаб олинди.

    Аноним тарзда ўтган сайлаш жараёни якунида қуйидаги спортчилар Атлетлар комиссияси таркибига аъзо бўлишди: Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси), Ришод Собиров (дзюдо), Дмитрий Шокин (таэквондо), Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш), Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик), Светлана Радзивил (енгил атлетика) ва Комилжон Тўхтаев (тоғ чанғиси).

    Таркиб аниқлаб олингач Комиссия аъзолари дастлабки йиғилишни ўтказиб, ўзаро келишган ҳолда Комиссияга раҳбар ва ўринбосарлар таркибини шакллантириб олишди. Унга кўра, Дмитрий Шокин Атлетлар комиссияси раиси, Оксана Чусовитина ҳамда Бекзод Абдураҳмонов унинг ўринбосарлари бўлдилар.

    Атлетлар комиссияси аъзолари МОҚ Бош ассамблеяси ва Ижроия қўмитаси таркибига кириб, муҳим жараёнларда ўз фикрларини билдириш, сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу борада Зайнаб Дайибековани МОҚ Ижроия қўмитасига, Светлана Радзивил ҳамда Комилжон Тўхтаев номзодларини эса Бош Ассамблеяга кўрсатиш бўйича тақдимнома Қўмита раҳбариятига киритилди.

    Қайд этиш жоиз, Атлетлар комиссияси спортчиларимизнинг халқаро майдондаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш баробарида мамлакатимизда Олимпизм ҳаракатини янада тарғиб қилиш йўлида фаолият олиб боради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates