Оксфорд университетида ўзбек тили курси очилади

    Таълим 21 июл 2023 1904

    Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига Оксфорд университети Шарқшунослик факультети декани ўринбосари, профессор Зейнеб Юракли бошчилигида бир гуруҳ турколог профессорлардан иборат делегация ташриф буюрди.

    Меҳмонларга университет фаолияти яқиндан таништирилиб, ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари, уйғониш даври адабиётининг серқирра ижодкорлари, олиму фузалолари, уларнинг асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Муассасанинг ўзбек тили ва маданиятини тарғиб этишдаги ишлари, «Ўзбек мактаби» фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

    Сўнг ўтказилган учрашувда Оксфорд университетида ўзбек тили курсини очиш ва уни методик қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама этилди. Томонлар шу йил декабрь ойида Оксфорд университети расмий делегациясининг ташрифи доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олди, деюб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates