АҚШ компанияси касбий таълимни такомиллаштиришда ҳамкорлик қилади

    Таълим 20 сентябр 2024 575

    Жорий йил 19 сентябрда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов АҚШнинг GWP Solutions компанияси бош менежери, профессор Джон Пайл ва “Wебстер university” ижрочи директори Расул Рахмоновни қабул қилди.

    Томонлар Ўзбекистон Республикаси учун касб-ҳунарга ўқитиш маркази моделини амалга ошириш бўйича комплекс стратегияни ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилдилар.

    Учрашувда ёшларнинг олий таълимга кирмасдан касбий таълимга тайёрлаш бўйича фикр алмашилди. Бунда ҳар бир вилоят имкониятларидан келиб чиқиб минтақавий тренингларни ривожлантириш ҳамда кадрларни тайёрлаш масаласига диққат қаратилди.

    Вазир Қ.Шарипов касбий таълим масаласи мамлакатимиз учун долзарб масала эканлигини алоҳида қайд этиб, “Wебстер university” билан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа учун Қорақалпоғистон Республикасида касб-ҳунарга ўқитиш марказининг пилот лойиҳасини амалга ошириш таклифини илгари сурди.

    Профессор Джон Пайл ўз ўрнида ушбу таклифни қўллаб-қувватлади ҳамда томонлар пилот лойиҳа дастурини ишлаб чиқишга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати. .

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates