Октябрда об-ҳаво қандай бўлади?

    Октябрь ойи об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан бошланади. "Ўзгидромет" берган маълумотларга кўра, келгуси ойда ҳаво совиб, мамлакат шимолида ёмғир ёғиши ва дастлабки совуқ бўлиши кутилмоқда.

    Хабарда айтилишича, сентябрь ойининг охирида кузатилган илиқ об-ҳаводан сўнг, 1-2 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида ушбу мавсумдаги биринчи кузги совуқ кириб келиши кузатилади.

    Республика шимолида, марказий ва шарқий вилоятларда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

    Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +18...+21 даражагача, кечалари +8...+13 даражагача, республика шимолида кундуз кунлари +13...+16 даражагача, кечалари +4...+5 дажара илиққача пасаяди.

    3 октябрь куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради.

    4-10 октябрда бутун республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +5...+7 даражага кўтарилади. Кундуз кунлари ҳаво +23...+26 даражагача исийди.

    Октябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида айрим кунларда (2-3 кун) баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари +10...+15 даражадан +5...+10 даражагача (республика шимолида -2 даража совуққача бўлиши мумкин), кундуз кунлари +23...+28 даражадан +15...+20 даражагача ўзгариб туради.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates