Олимлар дунёдаги чучук сув захираларининг камайишининг сабабини тушунтиришди

    2014 йилдан бери дунёда чучук сув захиралари кескин камайди, дейилади халқаро олимлар гуруҳи ҳисоботида.

    Тадқиқотчилар 2015 йилдан 2023 йилгача бўлган орбитал кузатув маълумотларини таҳлил қилишди. NASA сунъий йўлдошлари томонидан тўпланган маълумотлар шуни кўрсатдики, чучук сув, жумладан, дарёлар, кўллар ва ер ости булоқлари 2002-2014 йиллардагидан 1200 куб километрга кам.

    Олимларнинг фикрича, глобал чучук сув захираларининг қисқариши Бразилиядаги қурғоқчиликдан бошланган, сўнгра Осиё, Австралия, Жанубий Америка, Шимолий Америка, Европа ва Африкада бир қатор йирик қурғоқчиликлар кузатилган.

    Қайд этилишича, Тинч океанининг тропик қисмида сув ҳароратининг кўтарилиши атмосфера оқимларининг ўзгаришига сабаб бўлган, бунинг оқибатида бутун дунё бўйлаб ёғингарчилик шакллари ўзгарган – улар энди чучук сув захираларини тўлдириш учун етарли эмас.

    Олимларнинг таъкидлашича, кучли ёғингарчиликлар орасидаги узоқ танаффуслар тупроқнинг қуриб, қаттиқлашишига олиб келади. Бу ёғингарчилик пайтида ерга сўрилган сув миқдорини камайтиради.

    Глобал исиш Ердаги чучук сувнинг янада камайишига ёрдам беради, дейилади Surveys in Geophysics нашри хабарида.

    Аввалроқ БМТ Жаҳон метеорология ташкилоти экспертлари 2023 йилдаги қурғоқчилик дунё бўйича дарёларининг 50 фоизининг саёзлашувига ва музликларнинг сўнгги 50 йилдаги энг кучли эришига сабаб бўлганини маълум қилганди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates