Колумбияда ўн минглаб қадимий қоятош расмлари топилди

    Колумбияда британиялик тадқиқотчилар томонидан топилган ўн минглаб қоятош расмлари Амазония туб аҳолиси турмуш тарзи ва тарихини яхшироқ тушунишга ёрдам берди.

    Чизмалардан баъзиларининг ёши, мутахассисларнинг фикрига кўра, 11 минг йилга этган. Улар юзлаб одам шакллаи, шунингдек, турли ҳайвонлар, ўсимликлар ва геометрик белгиларнинг бутун экотизимини ўз ичига олади.

    Кўпгина Амазония маданиятларида ёввойи табиатни ҳимоя қиладиган ўрмон руҳлари ҳақида афсоналар мавжуд. Муваффақиятли ов қилиш учун бу руҳларни тинчлантириш керак эди. Олимлар шундай хулосага келдиларки, аборигенлар ўзларига керак бўлган жониворни тошга чизиб, кейин бошқа белгиларни – масалан, унумдорлик билан боғлиқ белгиларни қўшишган, деб хабар беради mir24.tv.

    Тадқиқотчилар ўз тадқиқотларида шу ернинг кексалари билан ҳамкорлик қилганликларини таъкидлашди. Бу уларга қоятош расмлари маъносини яхшироқ тушунишга ёрдам берди.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates