Экстремал об-ҳаво ҳодисаларидан жаҳон иқтисодиётига етказилган зарар 2 триллион долларга баҳоланди

    Ердаги иқлим ўзгариши билан боғлиқ экстремал об-ҳаво ҳодисалари сўнгги 10 йил ичида жаҳон иқтисодиётига 2 триллион доллардан ортиқ зарар келтирди.

    Бу ҳақда Париждаги Халқаро савдо палатаси сайтида чоп этилган ҳисоботда айтилади.

    Ҳисоботда 2014 йилдан 2023 йилгача бўлган ва жами 1,6 миллиард одамга таъсир қилган 4000 га яқин об-ҳаво ҳодисалари кўриб чиқилди. Тадқиқотчилар турар-жой бинолари, корхоналар ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлишидан келиб чиқадиган бевосита зарарни ҳам, об-ҳаво шароитларининг меҳнат унумдорлигига таъсирини ҳам ҳисобга олди.

    Ҳужжатда таъкидланганидек, “биргина сўнгги 2 йилда глобал иқтисодий зарар 451 миллиард долларга етди, бу аввалги 8 йилга нисбатан 19 фоизга кўпдир”.

    “Сўнгги ўн йилликдаги далиллар иқлим ўзгариши келажак муаммоси эмаслигини кўрсатади: экстремал об-ҳаво ҳодисалари оқибатида ҳосилдорликнинг йўқолиши ҳозирдан иқтисодиётга таъсир қилмоқда”, деди палата бош котиби Жон Дентон.

    Тадқиқотни Oxera консалтинг компанияси олиб борди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates