БМТ: Беш ёшгача бўлган Ғазодаги болаларнинг қарийб 90 фоизи юқумли касалликлардан азият чекмоқда

    Ғазо секторидаги 5 ёшгача бўлган ҳар 10 нафар боланинг камида 9 нафари бир ёки бир нечта юқумли касалликларга чалинган.

    Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.

    “Ғазода саломатлик ҳолати ёмонлашишда давом этмоқда: 5 ёшгача бўлган ҳар 10 боладан 9 нафари бир ёки бир нечта юқумли касалликлардан азият чекмоқда”, дейилади ҳисоботда.

    Ҳужжатда, шунингдек, Ғазо секторидаги аёлларнинг 25 фоизи тери касалликлари ва саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммолардан азият чекаётгани қайд этилган, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates