Олимлар Ердан 35 ёруғлик йили узоқликдаги ҳаёт мавжуд бўлган сайёрани топишди

    Монреаль университети қошидаги Троттье экзосайёра тадқиқотлари институти (IREx) олимлари L 98-59 тизимида бешинчи сайёра мавжудлигини тасдиқлашди.

    Улар яшашга яроқли бўлиш эҳтимоли жуда юқори эканлигини таъкидлашди.

    Илгари тадқиқотчилар тахминан Ер билан бир хил бўлган тўртта сайёрани билишган. Яқинда халқаро астрономлар жамоаси бешинчиси – L 98-59 f мавжудлигини қатъий тасдиқлашди.

    Бу юлдуз ҳаракатидаги заиф тебранишлар туфайли амалга оширилди. Улар спектрографлар ёрдамида радиал тезлик ўлчовлари ёрдамида аниқланди. Олимларнинг фикрича, топилган сайёра Ер Қуёшдан қанча энергия оладиган бўлса, юлдуздан ҳам шунча энергия олади. Бу ҳолат уни яшашга яроқли деб ҳисоблаш имконини беради, чунки назарий жиҳатдан унинг юзасида сув бўлиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.

    Олимларнинг таъкидлашича, L 98-59 тизими ҳозирда ердан ташқаридаги ҳаёт изларини қидириш учун анча катта имкониятларга эга. Унинг 35 ёруғлик йили масофаси нисбатан яқин деб ҳисобланади, дея хабар беради The Astronomical Journal тадқиқот натижалари.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates