Олимлар ҳаёт мавжуд бўлган 85 та экзосайёрани кашф этишди

    Буюк британиялик олимлар Қуёш тизимидан ташқарида 85 та янги сайёрани топишди.

    “Уорик университети олимлари яна 85 та “экзосайёра”ни, яъни Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган сайёраларни кашф этишди. Ер каби улар ҳам ўз юлдузларидан керакли масофада жойлашган бўлиб, бу ҳаёт мавжуд бўлишини таъминлайдиган ҳароратни ҳосил қилиб, яшашга яроқли ҳудудни юзага келтирган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

    Қайд этилишича, уларнинг барчаси Ердан каттароқ. Баъзиларининг диаметри Ердан 1,4 баравар, бошқалари эса 40 баробар катта, деб хабар беради ria.ru.

    Тадқиқот раҳбари, аспирант Фейт Хоторннинг сўзларига кўра, сайёраларнинг ҳар бири алоҳида тизимда бўлиб, уларнинг баъзилари газдан, баъзилари эса қаттиқ қобиққа эга бўлиши мумкин.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates