Олимларимиз универсал агрегат яратишди

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтида ғўза қатор ораларига ва очиқ майдонларга дон экадиган комбинациялашган агрегат ишлаб чиқилди.

    Мазкур агрегат икки қисмдан, яъни тупроққа ишлов берувчи олдинги ва дон экувчи ортки қисмлардан иборат. Агрегат ёрдамида бирйўла ғўза қатор ораларидаги тупроққа ишлов берилади, суғориш эгатлари очилади ҳамда дон қаторлаб бир хил чуқурликда экилади.

    Очиқ майдонларда эса агрегат суғориш эгатларини очиб, эгатлар бўйлаб донни қаторлаб экади. Республикамизда кузги бошоқли доннинг 70 фоизидан ортиғи ғўза қатор ораларига, қолган қисми эса очиқ майдонларга экилишини инобатга олсак, мазкур ишланманинг аҳамияти янада ортади.

    Ҳозирда деҳқон ва фермер хўжаликларининг аксариятида ғўза қатор ораларига дон экишда минерал ўғитларни сочишга мўлжалланган сепкичлар, пахтачилик култиваторларидан фойдаланилади.

    Бунда уруғлар сепилаётганда турли томонга сочилиб кетади ва бир текисда унмайди. Бу эса ортиқча сарф-харажатга, вақтнинг беҳуда кетишига ва доннинг нобуд бўлишига олиб келади. Янги ишлаб чиқарилган агрегат эса гектарига 80-300 килограмм донни экишга мўлжалланган бўлиб, экилган дон бир текисда унади.

    Агрегатнинг олд қисми мавжуд КХУ-4 култиватори асосида ишлаб чиқилган. Махсус тайёрланган марказий рама тракторнинг ғилдираги олдига ўрнатилади. Ғўза қатор ораларида ишлаганда тупроққа ишлов бериш учун култиватор жамланмасидаги ишчи органлар, жумладан, юмшатувчи ва универсал ўқёйсимон панжалар тўпламидан фойдаланилади.

    Қатор ораларидаги тупроқ трактор ғилдираклари ва сеялканинг таянч-узатмали ғилдираклари томонидан қўшимча эзилиб, яхши майдаланган тупроқ ҳосил бўлишига эришилади.

    Агрегатнинг ортки экиш қисми тракторнинг орқа осиш механизмига автоссепка ёрдамида осилади. У рама, унга ўрнатилган иккита уруғ бункери, ғалтакли миқдорлагичлар, юритма механизми ва таянч-узатмали ғилдираклар ҳамда экиш секцияларидан ташкил топган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates