Олий Мажлис Сенати Раисининг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори билан учрашуви бўлиб ўтди

    Учрашувда муносиб меҳнат тизимини такомиллаштиришда парламентнинг таъсирчан кучи ва ваколатларидан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди.

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женевага расмий ташрифи доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жилбер Унго билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда ҳам айнан ҳамкорликнинг янги босқичи, олдинги учрашувларда эришилган келишувларнинг ҳолати ва натижаларига эътибор қаратилди.

    Жумладан, муносиб меҳнат тамойилларининг тизимли татбиқ этилиши ҳамда ХМТ билан ижтимоий адолат Глобал коалицияси доирасидаги ҳамкорлик ва истиқболдаги режалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли фаровонлиги сари юксалтиришга қаратилган дастурнинг жорий этилганлиги, унда Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан тавсия этилган стандартлар инобатга олинганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Шу билан бирга, учрашувда муносиб меҳнат тизимини такомиллаштиришда қонунчиликка оид ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритилди ҳамда шу ўринда парламентнинг таъсирчан кучи ва ваколатларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates