Олий суд 6 нафар фуқарони айбсиз деб топди

    Жорий йилнинг бошидан буён Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 6 нафар шахс Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан айбсиз, деб топилиб, реабилитация қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди. 

    Такроран кассация инстанциясининг 11 январдаги ажрими билан хоразмлик Нодирбек Атаджанов;

    апелляция инстанциясининг 13 январдаги ҳукми билан тошкентлик Шаҳзод Махмудов;

    кассация инстанциясининг 25 январдаги ажрими билан самарқандлик Аззам Исаков;

    такроран кассация инстанциясининг 30 январдаги ажрими билан хоразмлик Шерзод Султанов;

    апелляция инстанциясининг 2 февралдаги ажрими билан Тошкент вилоятидан Шерзод Бобожанов ва Хайрулло Дадаев оқланиб, уларга оид жиноят ишлари юритувдан тугатилган.

    Оқланган шахсларнинг барчасига мулкий зиённи қоплаш ҳамда маънавий зиён оқибатларини бартараф этиш юзасидан Жиноят-процессуал кодексининг 304-313-моддалари тартибида судга мурожаат этиш ҳуқуқлари тушунтирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates