Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги махсус ботни ишга туширди

    Таълим 28 октябр 2021 4235

    Олий таълим вазирлиги талаба қизлар ва аёл ходимлар учун 1006 ишонч телефони ва Telegram ботни ишга туширганини маълум қилди.

    "Азиз талаба-қизлар, опа-сингиллар!

    Агар сиз таълим олаётган ёки меҳнат қилаётган олийгоҳ, профессионал таълим муассасасида сизга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса, ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлсангиз ёки гувоҳи бўлган бўлсангиз, ҳеч иккиланмай Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot га мурожаат қилинг!

    Шахсингиз ва шахсий маълумотларингиз сир сақланиши кафолатланади. Сизга зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

    Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, муҳтарама аёлларимизнинг, азиз опа-сингилларимизнинг шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазирлигимиз учун устувор аҳамиятга эгадир", дейилади вазирлик хабарида.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates