Олийгоҳларнинг карьера марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича Туркия билан ҳамкорлик қилинади

    Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари идораси раҳбари Салим Атай билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Туркия Инсон ресурслари идораси ўртасида олий таълим муассасаларининг карьера марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи юзасидан музокара олиб бордилар.

    Шунингдек, Салим Атай Инсон ресурслари идораси томонидан ишлаб чиқилган олийгоҳлар битирувчиларини иш билан таъминлашга қаратилган платформа хусусида тўхталиб, унинг қулайликлари ва аҳамияти ҳақида сўз юритди.

    Сўнг Туркиянинг Юнус Эмре институти фаолияти билан танишиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.Шарипов мазкур институтга ташриф буюрди.

    Юнус Эмре институтининг янги тайинланган раҳбари Абдураҳмон Алий билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

    Абдураҳмон Алий Юнус Эмре институти фаолияти ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида ташкил этилиши режалаштирилган «Юнус Эмре тил ва маданият маркази» ҳамда унинг фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати .

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates