Олмаотада болалар аравачасида ташлаб кетилган чақалоқ топиб олинди

    Олмаотада ташлаб кетилган чақалоқ топилди. Қизалоқ болалар аравачасида бўлган.

    Чақалоқ Олмаота автомобиль катта халқа йўлининг бешинчи километрида топилган.

    Олмаота вилояти полиция бошқармасининг хабар беришича, 15 май куни соат 10:08 атрофида боланинг топилгани ҳақида хабар келиб тушган.

    Ушбу маълумот Қорасой тумани ИИБ томонидан қайд этилган. Фактни текшириш чоғида воқеа жойига зудлик билан полиция отряди жўнатилган ва тез орада бола онасининг шахси аниқланган.

    Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан онага нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома тузилди. Ота-оналар билан тушунтириш тарзидаги профилактик суҳбат ўтказилиб, улар Қозоғистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари билан таништирилди, дейилади tengrinews.kz сайтида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates