Истиқлолимизнинг 29 йиллик байрами арафасида Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Чўнтак” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла идораси Андижон шаҳрига туташ маҳаллада истиқомат қилувчи 625 та оилага ажойиб байрам туҳфаси бўлди.
Бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М. Юнусова ва туман ҳокими Н. Ўринбоев иштирок этиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла инстути фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.
Шунингдек, тантанали тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинига замонавий телевизор ва компьютер жамланмаси совға қилинди.
Маълумот ўрнида, “Чўнтак” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси тадбиркор И.Норматов бошчилигидаги “Андижон омад файз” МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилиб, қурилиш ишларига 110 миллион сўм маблағ йўналтирилди.











