Бу ҳақда Ўмон полицияси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Департамент ҳеч қандай маълумот бермади, фақат бу борада тергов бошланганини билдирди.
“Вазиятни бартараф этиш учун барча хавфсизлик чоралари кўрилди, тергов доирасида далиллар тўплаш жараёнлари якунланмоқда”, дейилади полиция баёнотида.
Ўмон пойтахти Маскатнинг Ал-Вади Ал-Кабир ҳудудидаги масжид яқинида камида бир киши автоматдан ўт очганини айтилмоқда.
Ўмон Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Яман билан чегарадош. Асосан мусулмонлар яшайдиган мамлакатда бундай ҳужумлар кам учрайди, деб хабар беради report.az.