Она бахтли бўлса, бутун оила бахтиёр бўлади

    Ижтимоий ҳаёт 14 сентябр 2021 1415

    Оиланинг, хонадоннинг чироғи бўлган аёллар ҳар томонлама қўллаб-қувватланса, оилаларда турмуш чароғон бўлади.

    Оилада оналар болаларини ва турмуш ўртоғини хуш кайфиятда кузатиб, кулиб кутиб олса, ҳамманинг руҳияти тетик, кайфияти аъло бўлади.

    Мамлакатимизда жорий этилган «Аёллар дафтари»да хотин-қизларга моддий, маънавий кўмак бериш билан бирга ҳуқуқий ва психологик ёрдам бериш масалалари ҳам белгиланган.

    Бугунги кунда чилонзорлик аёлларнинг дардини эшитиб, уларга руҳан далда бўлиш ва айрим ҳолатларда ҳуқуқий йўл-йўриқлар кўрсатиш борасида ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти.

    Куни кеча Давлат хизматлари агентлиги биносида айни шу йўналишда 2-сектор ҳудудида яшовчи аёллар билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутасаддилари ҳамда туман прокуратураси масъуллари иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам аёллар ўзларини қийнаётган муаммоларга ечим топди.

    Хусусан, Баҳористон маҳалласида яшовчи Нодира Бекметовага Республика аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг малакали психологи Умида Турғунова томонидан психологик ёрдам кўрсатилиб, айни пайтда унга уйидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда янги иш ўрни таклиф этилди. Гулистон маҳалласидан мурожаат қилган Феруза Бойтурсуновага эса уй-жой меросини расмийлаштириш юзасидан, худди шу маҳаллада яшовчи Гўзал Дадашевага эса нафақа пулини олиш тартиби тўғрисида ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates