Она ва бола саломатлиги бўйича янги марказ ташкил этилади

    Президентнинг “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–296-сон, 08.09.2023 й.) қабул қилинди.

    Унга кўра, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасаларининг самарали бошқарув тизимини яратиш мақсадида 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

    - Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази, Республика “Она ва бола скрининг” маркази негизида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази;

    - ҳудудий перинатал, аҳоли репродуктив саломатлиги ҳамда “Она ва бола скрининг” марказлари негизида марказнинг 14 та ҳудудий филиаллари ташкил этилади.

    Қарорга мувофиқ, оналар саломатлигини муҳофаза қилишнинг такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж тизими жорий этилади.

    Хусусан, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида “тиббиёт бригадалари”:

    - ўзларига бириктирилган ҳудудларда ҳомиладор аёлларни аниқлайди, уларни ҳисобга олиш ва даврий тиббий кўрикдан ўтишини ташкил этади;

    - туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг “Аёллар маслаҳатхонаси” бўлими билан биргаликда ҳомиладор аёллар ҳолатини доимий мониторинг қилиб боради ҳамда хавф омиллари аниқланганда Марказнинг ҳудудий филиалларига юборади;

    - туғуруқдан кейинги даврда она ва боланинг даврий патронажини олиб боради ҳамда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш чораларини кўради;

    - репродуктив ёшдаги аҳоли ва ҳомиладор аёллар ўртасида тиббий маданият, касалликлар профилактикаси ва соғлом оилани режалаштириш бўйича тарғибот ишларини олиб боради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates