Танловга Янги Ўзбекистонда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатгасалбий таъсирининг олдини олиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётганислоҳотлар, эркин ва фаровон юртда баркамол авлодни тарбиялаш, халқимизда она Ватанни, унинг неъматларини асраб-авайлаш туйғусини кучайтириш, аждодларимиздан мерос ҳаво, ер ва ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсиниасрашдек миллий қадриятларимизни, ижтимоий ҳаётдаги ютуқларимизнинг барчаси она табиат билан чамбарчас боғлиқеканлигини ёш авлод қалбига ва онгига сингдириш каби эзгу ғоялар ҳаётий мисоллар, теран фикр-мулоҳазалар билантараннум этилган, шунингдек, соҳа фидойиларининг ҳаёти ва ютуқлари, ободлик, фаровонлик йўлидаги интилишларини ёритибберувчи шеърлар, ҳикоялар, драматик ҳамда бадиий публицистик асарлар қабул қилинади.
Ижодий ишлар 2025 йил 20 майга қадар қабул қилинади.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиб деб топилган ижодкорлар 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида «Энг яхшишеърий асар», «Энг яхши ҳикоя», «Энг яхши драматик асар» ва «Энг яхши бадиий публицистик асар» номинацияларибўйича қуйидаги тартибда пул мукофотлари, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
битта биринчи ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида;
битта иккинчи ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида;
битта учинчи ўрин – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида.
Танловга тақдим этилган асарлар сараланиб, китоб ҳолида чоп этилади.
Танловга тақдим этиладиган асарларнинг асл ёки электрон нусхаси муаллифнинг телефон рақами ва паспорт нусхаси билан биргақуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси.
Э-маил: badiiy_adabiyot@mail.ru.
Мурожаат учун телефон: (71) 231-83-69.