Ўқишга кириш учун ўтган йили берилган тавсияномалар бу йил ҳам ўтадими?

    Ижтимоий ҳаёт 26 май 2023 1401

    Хотин-қизларнинг таълим олиш йўналишида фуқаролардан юборилган саволларга жавоб бериш мақсадида АОКАда ўтказилган брифингда мазкур саволга жавоб берилди.

    Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларга бериладиган тавсияноманинг амал қилиш муддати қанча?

    Ўтган йили тавсиянома олган, лекин ОТМга кира олмаган абитуриентнинг тавсияномаси бу йил ҳам амал қиладими?

    Хотин-қизларнинг таълим олиш йўналишида фуқаролардан юборилган саволларга жавоб бериш мақсадида АОКАда ўтказилган брифингда мазкур саволга жавоб берилди.

    Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўғилой Ўрозованинг таъкидлашича, ўтган йили тавсиянома олган, лекин ОТМга кира олмаган талабгорнинг тавсияномаси жорий йилда ҳам амал қилади.

    Тавсиянома берилган кундан бошлаб уч йил муддат давомида фақат бир марта олий таълим муассасасига қабул қилиниши учун амал қилади.

    Қайд этилишича, ҳар бир фуқаронинг ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами мавжуд бўлиб, бу рақам ҳар бир фуқаронинг паспортида ёзилган бўлади. Паспорт янгисига алмаштирилганда ҳам, серия ва рақам ўзгариши мумкин, аммо жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами ўзгармайди. Ўтган йили тавсиянома олиб, ОТМга кира олмаган талабгор хотин-қизларнинг бугунги кунда фамилияси ўзгарган ёки паспорти алмашган бўлса ҳам олий таълим муассасаларига ҳужжат топширганда тавсияномадан ҳеч қандай тўсиқларсиз фойдаланишлари мумкин.

    Шунингдек, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 405-моддасида болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланиши, бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилиши, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланиши белгиланган. Шунга кўра, мутахассислиги бўйича меҳнат стажи ҳисобланаётганда тавсиянома олиш истагида бўлган талабгор аёллар бола парвариши бўйича таътилда бўлса, ушбу давр иш стажига қўшилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates