Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) танишлари ёрдамида фуқаро Д.А. ва унинг икки нафар танишини Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетига 3 босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.