Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб бериш билан шуғулланган шахс ушланди

    Воқеа-ҳодисалар 16 апрел 2025 650

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Хоразм вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.М. фуқаро Д.И.нинг ишончига кириб, унга Урганч давлат университети томонидан берилган академик таътилини тўғрилаб, диплом олиб бериши эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўмни таниши М.Я. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро Д.М. фуқаролар Б.О. ва А.Б.ни алдаб, уларнинг Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини гўёки Қирғиз Республикасидаги халқаро университетга кўчириб, ушбу таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, эвазига уларнинг жами 4 800 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates