Ўқитувчининг касб стандартини амалиётга татбиқ этиш бўйича устоз тренерлар тайёрланмоқда

    Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида ўқитувчининг касб стандартини амалиётга татбиқ этиш бўйича устоз тренерлар гуруҳини тайёрлаш курсларига старт берилди.

    Тренинглар халқаро эксперт Мажена Рафальска, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти профессор-ўқитувчилари, Ориентал университети ва президент мактаблари ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

    Семинарга ҳудудий марказлардан 28 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этилган бўлиб, улар ўз ҳудудларидаги ўқитувчиларга мазкур мавзу бўйича тренерлик қиладилар.

    Бунда касб стандарти асосида педагогика йўналишидаги ОТМларда кадрларни тайёрлашда, мактабларда стандарт асосида кадрларни саралаш, ўқитувчиларнинг аттестациясини стандарт асосида ташкил этилишини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates