“Замонавий фотожурналистика: анъана, тажриба ва маҳорат уйғунлиги” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Миллий матбуот марказида ташкил этилган мазкур тадбирда таниқли фотожурналистлар, журналист кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

    Семинар-тренингда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети профессори Дадахон Ёқубовнинг “Миллий ва халқаро фотожурналистика ривожи”, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети катта ўқитувчиси Ҳусниддин Атонинг “Интернет журналистикасида фотоматериалларнинг ўрни” мавзусидаги маърузалари тингланди.

    Шунингдек, мулоқот жараёнида “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси Ҳусан Эрматов, ЎзА фотомухбири Алимурод Мамадаминов, фотожурналист Султонбой Деҳқонов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси қошида Фотожурналистлар кенгашини ташкил этиш, Тошкент фотосуратлар уйида таниқли фотожурналистларнинг кўргазмасини ўтказиш, ОАВ таҳририятларида тажрибали фотожурналистлар билан ижодий учрашувлар уюштириш, ҳар йили фотожурналистларнинг энг сара фотосуратлари жамланган китоб-альбом чоп этиш юзасидан таклифлар билдиришди.

    Таъкидлаш жоизки, кейинги етти йилда мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари сони 1514 тадан 2140 тага кўпайгани, улардан 65 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келиши, интернет нашрлари сони 395 тадан 745 тага ошгани ҳам профессионал фотожурналистларга, уларнинг ижодий ишларига эҳтиёж ортиб бораётганини англатади.

    Тадбир якунида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзолигига қабул қилинган бир гуруҳ журналистларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates