“Лидерлар ҳафталиги” семинар-тренингларига старт берилди

    Унда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларнинг 130 нафар раҳбар кадрлари иштирок этмоқда.

    — Таълимдаги ўзгаришлар кўпчиликнинг меҳнати, ҳаракати натижасида амалга оширилади. Ҳозирда бошланган ислоҳотларни амалга оширишда сизнинг алоҳида ўрнингиз бор, чунки Сиз таълим соҳасининг лидерларидирсиз, — деди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова тадбирни очиб бераркан. — Бугунги семинарлар эса сиздаги лидерлик кўникмаларини янада ривожлантиришига ишонаман.

    Семинар-тренинглардан кўзланган мақсад умумтаълим мактаблари директорлари учун узоқ муддатли стратегия ва устувор вазифаларни белгилаш, жамоада соғлом муҳит яратиш, самарали таълим тамойиллари ҳамда лидерлик кўникмаларини ривожлантириш ҳисобланади.

    Эътиборлиси, бу раҳбар кадрларда лидерлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган биринчи ўқув-семинари ҳисобланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates