Тренингда «Журналистика данных» (Журналистик маълумотлар) рақамли тильдан барча учун тушунарли бўлган тилга таржима қилиш ва материални ўта кўргазмали шаклда тақдим этиш учун мўлжалланганлиги қайд этилди.
«U.S.Agency for Global Media» томонидан ташкил этилган тренингда медиа-тренер Олег Хоменок, «Америка Овози» мухбири Навбаҳор Имамова, етакчи медиа мутахассиси Кен Холдер, шунингдек «NBC News» телеканали тезкор бўлимининг онлайн катта муҳаррири Энди Лерен ва «The New York Times» газетаси «Журналистик маълумотлар» бўлими муҳаррири Аманда Кокслар иштирок этди.
«NBC News» телеканалининг «Журналистик маълумотлар» бош муҳаррири Энди Лерен таъкидлашича, журналистик маълумотлари қизиқиш билан бошланади ва бу воқеани ҳикоя қилиш ва қизиқарли материалларни баён қилишнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Шунингдек, у статистик маълумотлар ва маълумотлар тўпламлари билан ишламасдан, вазиятни қандай қилиб COVID-19 билан боғлаш мумкинлигини тасаввур қилиш қийинлигини таъкидлади.
«The New York Times» газетасининг «Журналистик маълумотлар» бош муҳаррири Аманда Кокс таъкидлашича, бу асосан иқтисодий мавзуларни ёритиш учун ишлатилган бўлсада, «Журналистик маълумотлар» сиёсат, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳам фаол қўлланилади.
Биринчи кун давомида ишончли ва тасдиқланган маълумотларни олиш манбалари ва шакллари кўриб чиқилди, хусусан, давлат органлари веб-сайтлари таркибида маълумотлар тўплами мавжудлиги таҳлил қилинди, амалий машғулотлар ўтказилди ва маълумот тайёрлашда фойдаланишнинг аниқ мисоллари берилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Энергетика вазирири ўринбосари Б.Нарматов тренинг иштирокчиларига ёқилғи-энергетика соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ушбу соҳани ОАВда ёритишда аҳамият берилиши керак бўлган жиҳатлар тўғрисида маълумот берди.