«Ўзбекистон фуқароларининг Буюк Британияга хавфсиз миграцияси» лойиҳаси доирасида Марказий банк томонидан Халқаро миграция ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда мавсумий бандлик дастурлари бўйича ишга кетаётган 150 нафар меҳнат мигрантлари учун молиявий саводхонлик бўйича тренинглар ўтказилди.
Таълим тадбирларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ва Буюк Британияда молиявий саводхонлик, шунингдек, шахсий молияни бошқариш бўйича махсус таълим дастури ва ихтисослаштирилган ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилди.
Тадбир давомида чет элдан қайтган мигрантлар ўз тадбиркорлигини ривожлантириш учун мавжуд имкониятларга, жумладан, ўзини-ўзи банд қилишда яратилган микромолиявий хизматлар, имтиёзли кредитлаш дастурлари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.