Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти матбуот хизмати мутахассилар таҳлилларини эълон қилди.
Уй-жой ижарасининг ошишига бир нечта омиллар, жумладан, сентябрь ойидан олий таълим муассасаларида янги ўқув йилининг бошланиши бўйича кутилмалар таъсир кўрсатди.
Ўртача таъмирланган уй-жой ижарасига талабнинг ошиши бўйича кутилмалар ушбу турдаги уйлар ижара нархларига таъсир кўрсатди. 2024 йилнинг август ойида ижара нархлари июль ойига нисбатан ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун 1,3 фоизга, 2 хонали уйлар учун 2,1 фоизга, 3 хонали уйлар учун 1,7 фоизга, 4 хонали уйлар учун эса 2,5 фоизга ошди.
Ўртача таъмирланган хонадонлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали — 285 АҚШ доллари, 2 хонали – 348 АҚШ доллари, 3 хонали – 387 АҚШ доллари, 4 хонали — 460 АҚШ доллари), Олмазор (1 хонали – 301 АҚШ доллари, 2 хонали – 359 АҚШ доллари, 3 хонали – 414 АҚШ доллари, 4 хонали – 471 АҚШ доллари) туманларида таклиф этилган бўлса, энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали – 350 АҚШ доллари, 2 хонали – 445 АҚШ доллари, 3 хонали – 550 АҚШ доллари, 4 хонали – 736 АҚШ доллари) ва Яккасарой (1 хонали – 349 АҚШ доллари, 2 хонали – 455 АҚШ доллари, 3 хонали – 585 АҚШ доллари, 4 хонали – 603 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси. 2024 йилнинг август ойида тўлиқ таъмирланган 3 хонали ва 4 хонали уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархлари июль ойига нисбатан пасайган бўлса, 1 хонали ва 2 хонали уй-жойлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ўсиш кузатилди. Мазкур даврда 3 хонали уй-жойлар ижараси 0,4 фоизга, 4 хонали уй-жойлар ижараси 2,0 фоизга арзонлашган бўлсада, 2 хонали уй-жойлар ижараси ўртача 0,1 фоизга, 1 хонали уй-жойлар ижараси 3,4 фоизга қимматлашди.
Тўлиқ таъмирланган уй-жойларнинг энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали – 335 АҚШ доллари, 2 хонали – 416 АҚШ доллари, 3 хонали – 501 АҚШ доллари, 4 хонали – 634 АҚШ доллари) ва Учтепа (1 хонали – 377 АҚШ доллари, 2 хонали – 437 АҚШ доллари, 3 хонали – 563 АҚШ доллари, 4 хонали – 669 АҚШ доллари) туманларида, энг қиммат ижара нархлари эса Миробод (1 хонали – 456 АҚШ доллари, 2 хонали – 688 АҚШ доллари, 3 хонали – 1006 АҚШ доллари, 4 хонали – 1274 АҚШ доллари) ва Шайхонтоҳур (1 хонали – 421 АҚШ доллари, 2 хонали – 715 АҚШ доллари, 3 хонали – 1014 АҚШ доллари, 4 хонали – 1279 АҚШ доллари) туманларида кузатилди.