Ўқувчиларни юпун кийимда тадбирга жалб қилганлар жазоланди

    Ижтимоий тармоқларда «ўқувчиларни совуқ ҳавода юпун кийимда тадбирга жалб қилингани» акс этган видео тарқалди.

    Аниқланишича, ушбу ҳолат 2024 йилнинг 6 декабрь куни Сурхондарё вилояти, Денов тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўли билан боғловчи, темир йўл устидан ўтган кўприкнинг фойдаланишга топширилиши маросимида кузатилган.

    Маросимга Денов туманидаги 14- ва 16-мусиқа мактабларининг ўқувчилари (16 нафар қиз ҳамда 4 нафар ўғил бола) об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, туманнинг Маданият бошқармаси топшириғига биноан енгил байрамона кийимларини кийган ҳолда жалб қилинган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига болаларнинг соғлигини хавф остига қўйган масъулларга тегишли чора кўриш ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан тақдимнома киритди.

    Тақдимнома Маданият вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, болаларнинг соғлигини хавф остига қўйилгани юзасидан ҳудуднинг тегишли мансабдор шахсларига нисбатан интизомий жазо қўлланилди.

    Шунингдек, вазирлик тасарруфидаги ташкилотларга юқорида қайд этилган қонун бузилиш ҳолатларига такроран йўл қўймаслик, ўқувчиларни ҳар қандай тадбирларга асоссиз жалб қилишни қатъиян тақиқлаш чораларини кўришга оид кўрсатмалар Маданият вазирлиги томонидан берилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates