Орадан бир йил ўтди: коронавируснинг янги тўлқини туфайли Италия яна карантинда

    Италиянинг энг гавжум ҳудудларида коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошлангани сабабли дўконлар, ресторанлар ва мактаблар 15 мартдан ёпилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Марио Драги маълум қилди.

    Карантин мамлакатнинг ярмидан кўпини, шу жумладан Рим ва Милан атрофидаги аҳоли зич жойлашган ҳудудларни қамраб олади.

    Католик Пасха кунида, яъни 3-5 апрель кунлари ҳам карантин бутун мамлакат бўйлаб амал қилади. Aгар ўта зарурат бўлмаса, уйдан чиқиш тақиқланади.

    Ўтган йили Европада Италия биринчи бўлиб мамлакатнинг шимолий ҳуҳудларида қатъий карантинни жорий қилди ва кейинчалик чекловлар бутун мамлакатга тарқалди.

    ВВС маълумотига кўра, Италияда касалланиш олти ҳафтадан бери ўсиб бормоқда ва ҳозирги кунда кунига 25 минг нафар одам инфекцияга чалинмоқда.

    Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида “касалхоналар, айниқса интенсив терапия бўлимлари аллақачон тўлган”, дея огоҳлантирди GIMBE
    тадқиқот маркази.

    Италиянинг кам касалланган ягона ҳудуди - Сардиния оролидир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates