Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентнинг янги таҳрири тасдиқланди

    Ҳукумат қарори билан (9-сон, 11.01.2025 й.) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 729-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

    • Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилганлиги муносабати билан унинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
    • Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни янги таҳрирда баён этиш;
    • Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемасини тасдиқлаш.

    Шунингдек, қарорга кўра янги таҳрирда баён этилган “Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида"ги техник регламент 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга кириши белгиланди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates