Орол денгизининг қуриган тубида илмий-тадқиқот станцияси очилди

    Мўйноқ туман марказидан 65 км узоқликдаги ҳудудда махсус илмий-тадқиқот станцияси барпо этилди.

    Илмий-тадқиқот станциясида жами 24 та контейнер ўрнатилган бўлиб, шундан 20 таси яшаш учун, 1 таси ошхона, 2 таси ҳожатхона, 1 таси қоровулхона сифатида жиҳозланган.

    Ҳудуд тоза ичимлик суви, электр таъминоти, интернет алоқаси ҳамда доимий видео кузатув тизими билан тўлиқ таъминланган.

    Лойиҳалар доирасида ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос ўсимликларни етиштириш, уларни парваришлаш ва касаллик ҳамда зараркунандалардан ҳимоялаш, шўрланган тупроқлар унумдорлигини тиклаш, туз ва қум миграцияси йўналишларини ўрганиш, биологик, метеорологик ва геологик тадқиқотлар ўтказиш ишлари амалга оширилади.

    Мутахассислар фикрига кўра, мазкур илмий-тадқиқот станцияси Оролбўйи ҳудудида экотизимни тиклашга қаратилган янги илмий ёндашувларни синовдан ўтказиш, олинган натижаларни тизимли таҳлил қилиш ва уларни амалиётга жорий этиш имконини беради. Бу эса минтақанинг узоқ муддатли экологик барқарорлигини таъминлашда муҳим илмий платформа бўлиб хизмат қилади.

    Янги станциянинг ишга туширилиши Орол фожиасидан зарар кўрган ҳудудларни тиклаш йўлидаги навбатдаги муҳим амалий қадам сифатида эътироф этилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates