Орол денгизининг қуриган тубида яъна 500 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилади

    Мамлакатимизда 20 декабр 2021 1581

    Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев ўз мурожаатига билдириб ўтди.

    "Орол бўйи ҳудудида экологик вазиятни юмшатиш, яшил ҳудудларни кўпайтириш энг долзарб масалалардан ҳисобланади.

    Бу борада келгуси йилларда Қорақалпоғистон Республикасида 1 млн. 300 минг гектар майдонда янги муҳофаза этиладиган таббий ҳудудлар ташкил этилади.

    Жумладан:

    - “Оролқум” биосфера резервати (Возрождение ороли) – 1 млн. гектар;

    - “Борсакелмас” буюртма қўриқхонасида - 300 минг гектар майдонда муҳофаза этиладиган таббий ҳудудлар ташкил этилади.

    Шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубида яъна
    500 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилади.

    Оролбўйи ҳудудида экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳит мониторинги тизимини такомиллаштириш ва биохилмахилликни асрашга қаратилган умумий қиймати 9,6 млн.АҚШ долларига тенг 9 та грант лойиҳаси амалга оширилади.

    “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 14 млн. дона кўчат экиш ишлари ташкил этилади.

    Эълон қилинган “долзарб 40 кунлик” давомида жорий йил куз мавсумида 5,5 млн. дона кўчатлар экилиб, режа
    105 фоизга бажарилди.

    Шунингдек, Нукус шаҳри ва туманларда жами 158 гектар майдонда “яшил майдон” ҳамда 112,8 гектар майдонда янгидан “яшил жамоат парклари” барпо этилади.

    Албатта, юқорида таъкидланиб ўтилган режаларимизни амалга оширилиши натижасида, 2022 йилда:

    ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 26,3 трлн сўмни ташкил этиши ва ўсиш суръати 106,1 фоизга;

    саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16,9 трлн сўмга ва ўсиш суръати 105,2 фоизга;

    қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 11,9 трлн сўмга ва ўсиш суръати 106,5 фоизга;

    хизматлар ҳажми 12,8 трлн сўмга ва ўсиш суръати
    151 фоизга етказилади.

    Шу билан бирга, келгуси 2022 йилда маҳаллий бюджет даромадлари эса 2,0 трлн сўмга етказилади ва 140 фоизга ўсиши таъминланади."

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates