Орол денгизининг қуриган тубига янги турдаги ўсимликлар экилмоқда

    Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида биринчи марта ноёб ўсимлик Arundo donax тажриба майдонида синовдан ўтказилмоқда.

    Шу кунларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти профессори Зиновий Новитский бошчилигида экиш ишлари олиб борилмоқда.

    Ҳозирда ўсимликлар 1 ойлик. Улар қурғоқчиликка чидамли бўлганлиги боис оғир чўл шароитида ҳам 4 метргача ўса олади. Унинг экиш технологияси ноёблиги шундаки, экиш жараёнида кўчатлар ўрнига илдиз куртаклари ўтқазилади.

    – Булар Орол денгизининг қуриган туби учун бошқа ҳудудлардан олиб келинган. 1-2 йил ичида Оролнинг барча ҳудудларидА Арундо донах ўсимликлари экилади, чунки илдиз сўрғичлари тез униб чиқади. Ушбу ўсимлик тузли шамолларнинг олдини олади, унинг поясидан қурилиш, тўқимачиликда фойдаланилади, шунингдек, уни ем-хашак сифатида ҳам ишлатиш мумкин», — дейди З.Новитский.

    Айтиш жоизки, З.Новитский Қозоғистон Республикаси Экология ва табиат ресурслари вазирлигининг таклифига кўра Остона шаҳрида бўлиб, қозоғистонлик ҳамкасблари билан лойиҳанинг муваффақиятли натижалари хусусида ўртоқлашди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates