Оролбўйи экологиясини яхшилаш борасидаги халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланяпти

    Оролбўйи халқаро инновация марказида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бир неча мамлакатларнинг олим ва мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди.

    Улар орасида Хитой фанлар академиясининг Синmwзян экология ва география институти, Шўрланиш шароитида биодеҳқончлик халқаро маркази (БАА), Япониянинг Тоттори университети Арид ва чўллар тадқиқот маркази, Япониянинг Миэ университети Биоресурслар тадқиқоти институти профессор-олимлари бор.

    Таъкидлаш жоизки, Шўрланиш шароитида биодеҳқончлик халқаро маркази билан ҳамкорликда «Қорақалпоғистоннинг кам ривожланган туманларида ишлаб чиқаришнинг барқарор тизимларини ривожлантириш» бўйича 2023–2025 йилларга мўлжалланган лойиҳа, Япониянинг Тоттори университети Арид ва чўллар тадқиқот маркази билан ҳамкорликда эса махсус тузни тозалаш плёнкаси ёрдамида фиксацияланган жўякли суғоришда сув самарадорлиги ва шўрланишни бошқариш лойиҳаси амалга ошириляпти.

    Учрашувда делегация аъзолари марказнинг тажриба-синов майдонида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар ва тадбирлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва чора-тадбирлар батафсил муҳокама этилди. Шу билан бирга, «Aral dream» кўргазмасини томоша қилди ҳамда Оролбўйи минтақасида яшил технологияларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва намойиш этиш бўйича қўшма лаборатория билан яқиндан танишди.

    Якунда истиқболдаги вазифалар, янги лойиҳалар ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўналишлари белгилаб олинди. Бу эса, табиийки, томонлар ўртасидаги муносабатларнинг янада ривожланишига ва муҳим стратегик мақсадларнинг амалга ошишига хизмат қилади.

    Маълумот учун, айни пайтда Оролбўйи халқаро инновация марказида Синmwзян экология ва география институти билан ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида Саманбай ва Мўйноқ тажриба участкаларида жами 3,7 гектар майдонда 23 турдаги ноанъанавий тузга чидамли галофит ўсимликларида тажриба-синов ишлари амалга оширилди, тажриба участкасида томчилатиб суғориш тизими яратилиб, кичик метостанция ўрнатилди. Бундан ташқари, Оролбўйи минтақасида яшил технологияларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва намойиш этиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этилиб, Хитойдан қиймати 1 миллион юанлик (127 000 доллар) лаборатория асбоб-ускуналари етказиб берилган ва ихтисослашган лаборатория ишга туширилган. Қолаверса, Қорақалпоғистонда доривор «Цистанхе» ўсимлигини етиштиришни ўрганиш мақсадида Мўйноқ тажриба участкасида хитойлик олимлар билан биргаликда ўсимлик уруғини тажриба тариқасида экиш ишлари амалга оширилди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates