«Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар» халқаро гастрономик фестивали ўтказилди

    Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган «Орол туризми» халқаро ҳафталиги доирасида Нукус шаҳрида «Орол балиқларидан 99 турдаги таомлар» халқаро гастрономик фестивали бўлиб ўтди.

    Тадбирда маҳаллий ошпазларнинг балиқ таомларини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Шунингдек, ошпазлар ўртасида ўзаро беллашув бўлиб ўтди. Балиқдан тайёрланган 100 га яқин таомлар фестиваль иштирокчилари ва ҳакамлар эътиборига ҳавола этилди.

    Таомлар тақдимотидан ташқари маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазмалари ҳам намойиш этилди. Шунингдек, миллий эстрада ва фольклор ижрочилари, миллий рақс ансамбли томонидан концерт дастури ва бошқа кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

    Фестиваль якунида балиқлардан тайёрланган, Оролбўйида яшовчи аҳоли вакилларига хос таомларни тайёрлашда ўзаро беллашган ошпазлар орасидан аниқланган ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates