Оролбўйи минтақасини тадқиқ қилиш бўйича Ўзбекистон-Хитой қўшма лабораторияси ташкил етилади

    Оролбўйи минтақасида яшил технологияларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва намойиш этиш бўйича Ўзбекистон-Хитой қўшма лабораторияси ташкил етилади. Бу ҳақда Оролбўйи халқаро инновация маркази ахборот хизмати маълум қилди.

    Экология соҳасидаги тадқиқотлар ва инновацияларни чуқурлаштириш мақсадида Оролбўйи халқаро инновация маркази делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном районида бўлди.

    Сафар доирасида Хитой Халқ Республикаси Фанлар Академиясининг Шинжон Экология ва География институти Бош директори, профессор Чжан Юанминг ва Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Б.Хабибуллаев томонидан «Оролбўйи минтақасида яшил технологияларни тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва намойиш этиш бўйича қўшма лаборатория» ташкил етиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

    Лаборатория Оролбўйида иқлим ўзгаришига қарши кураш, экологик тикланиш, сув ресурсларини бошқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш ва бошқа йўналишларда илмий алмашинув ва инновацион ҳамкорликка хизмат қилади.

    Ушбу лабораториядан Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари тажрибаси ва технологияларидан экологик тикланиш, қишлоқ хўжалигида сувни тежашда юқори самарадорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва биохилма-хилликни сақлаш каби муҳим соҳаларда фойдаланилади.

    Қўшма лабораториянинг ташкил етилиши Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш ва минтақадаги долзарб экологик муаммоларни ҳал етиш йўлидаги муҳим қадамдир.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates