Орол денгизининг қуриган тубида экилган саксовуллар космосдан ҳам кўрина бошлади. Бу ҳақда иқлимшунос Эркин Абдулаҳадов хабар берди.
Маълум қилинишича, нафақат чанг (қум) бўрон частоталари, балки келаётган нам ҳаво оқимларидан Оролбўйи атрофида ёғин жадаллиги бошқа минтақаларга нисбатан ортган. Бу нафақат ҳаво айланмалари (циркуляцияси) ҳаракатидаги ўзгаришлар, балки ер сиртидаги фитомассанинг ўзгариши билан боғлиқ бўлиши хам мумкин.
“Мазкур лойиҳа республика бўйлаб кенг миқёсда давом эттирилиши минтақа учун жуда ҳам зарур”, дейди Эркин Абдулаҳадов.
Маълумот учун, Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 1,7 млн гектар майдонда чўл ўсимликларининг уруғи ва кўчатидан “яшил қопламалар” барпо этилган.