Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми?

    Фан 25 апрел 2024 426

    Ижтимоий тармоқларда Оролбўйидан динозавр излари ва динозавр боласининг суяклари топилгани ҳақида хабар тарқалди.

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлимига қарашли Қорақалпоқ табиий фанлар илмий тадқиқот институтининг геология лабораторияси мудири Иззет Аимбетов мазкур хабарларга изоҳ берди.

    "Ўтган йилнинг сентябрь ойида қорақалпоғистонлик олимлар билан ҳамкорлик қилиш истагида Словакиядан бир нечта палеонтолог олимлар келишди. Улар Оролбўйидаги кўплаб ҳудудларда тадқиқот олиб бориб, ноёб топилмаларни топишди.

    Улар орасида сувда яшайдиган динозаврнинг кичикроқ турининг суяги ҳам бор. Олимлар юртларига қайтиб кетишди ва жорий йилнинг апрель ойи бошида яна Қорақалпоғистонга келиб, тадқиқот ишларини давом эттириб, Устюртда динозавр изини топишди.

    Динозаврнинг излари ерга ботиб, вақт ўтгани сайин геологик жараён натижасида тошга айланиб қолади. Ҳозир олимлар ана ўша тош изларни чуқур ўрганишмоқда" — дейди у.

    Қайд этишича, иккинчи экспедицияда иштирок этиш учун Франциядан олимлар келиб Қора-тоғ тоғлари, Устюрт, Нукус, Хўжайли, Тахиатош туманларида бўлиб кўплаб ноёб суякларни топишди. Ушбу суяклар Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлимида сақлаб турилибди.

    Иккита экспедиция жараёнида топилган суяклар 70 миллион йил олдин яшаган ҳайвонларнинг суяклари бўлиб, шу суяклар орқали олимлар ернинг тарихини ўрганади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates